Қашқадарёдаги ЙТҲда икки киши вафот этди
3-саҳифа
−
17 Октябрь 2022
6009Кеча, 16 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Spark автомобилининг бетон тўсиққа урилиши оқибатида икки киши ҳақлок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 16 октябрь соат тахминан 02:30 ларда, халқаро аҳамиятга молик А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлининг Косон тумани, “Оброн” МФЙ ҳудудининг 78 км.да юз берган. Косон йўналишида Spark русумли автомобилда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи Т.Б. автомашиналар ҳаракатланадиган йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Оқибатад ҳайдовчи Т.Б. ҳодиса жойида, унинг йўловчиси У.В. эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.