Қашқадарёдаги уйда газ портлади
3-саҳифа
−
25 Апрель 2023 6695 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги хонадонда газ портлади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, воқеа кеча, 24 апрель куни соат 21:49 ларда Китоб тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган 4 қаватли уйнинг 13-хонадонида юз берган.
Бунинг оқибатида фуқаро А.Э. енгил тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Портлаш сабабли уйнинг дераза ва эшик ромлари жойидан қўзғалган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ҳамда прокуратура масъуллари чиққан.
Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь