Қашқадарёда зилзила қайд этилди
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
9028Бугун, 12 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида 3,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 21:14 (Гринвич бўйича 16:14 ) да ер силкиниши юз берган. Зилзила эпимаркази – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани. Зилзила координаталари – 39,09 градус шимолий кенглик, 66,89 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,2, чуқурлик эса 15 км. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 312 километр жануби-шарқда жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь