Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
05 Июль
8131Кеча, 4 июль куни Қашқадарё вилоятида Spark, BYD ва Nexia русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди ва бунинг оқибатида бир ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 07:53 ларда Қарши шаҳар “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 “Қарши-Талликурон-Касби-Жейнов-Помуқ” автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Р.А. бошқарувидаги Spark орқага бурилаётганида ҳайдовчи Х.Л. бошқарувида бўлган BYD SONG PLUS русумли автомобилнинг ҳаракат йўлига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган. Уларга қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Р.А. бошқарувида бўлган Nexia ҳам тўқнашган.
Оқибатда Spark русумли автомашина ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва шу ерда вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Spark икки пиёдани уриб юборганди.
LiveБарчаси