Тошкентда Spark икки пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
05 Июль
3576Кеча, 4 июль куни Тошкент шаҳрида Spark икки пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 22:30 да Юнусобод туманининг Юқори Қорақамиш кўчасида 29 ёшли ҳайдовчи Spark автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида улар жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилган.
Тарқалган видеолавҳада бир аёл ерда ётгани, унинг атрофида эса қон излари борлигини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан шаҳар ЙҲХБ суриштирув ишларини олиб бормоқда, қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Spark скутерни уриб юборганди.