Қашқадарёда янги нефть кони топилди (видео)

Жамият

Қашқадарё вилоятида табиий газ ва газ конденсати мавжуд бўлган янги нефть кони очилди. Бу ҳақда Epsilon Development Company расмий веб-сайтида хабар берди.

Муборак туманидаги Баҳористон тузилмасидаги конда нефть борлиги 10 август куни тасдиқланди ва у “Баҳористон кони” деб номланди. Қидирув бурғулаш ишлари жорий йилнинг 2 июнь куни бошланган. 2445 метр чуқурликдаги қудуқни синовдан ўтказиш вақтида кунлик 100 минг куб метрга тенг нефть, конденсат ва табиий газ оқими аниқланган. 

“Олинган углеводородлар оқими ҳамда геологик маълумотлар Ўзбекистонда Бохористон номли янги нефть, газ ва конденсат конининг очилганлиги тўғрисида далолат беради” дейилади хабарда. 

“Epsilon Development Company”га кўра, кон Юра қатламида жойлашган. Мутахассислар режасига кўра, қудуқни Палеозой қатламигача, яъни 3000 метргача қазиш давом эттирилади.

Янги очилган нефть конида қанча нефть борлиги ҳали маълум эмас. Компания газни Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиш учун 9,7 км узунликдаги янги газ қувури қуришни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ нефть

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг