Қашқадарёда ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилган директор жаримага тортилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туманида мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий таъмирлаш ишларига жалб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу воқеа Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилган. Унга кўра, Косон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ўқитувчи ва ишчи ходимлар таъмирлаш ишларига жалб қилингани аниқланган.

Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг (330 минг сўм) 100 баравари, яъни 33 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 28-мактаб ўқитувчилари директор томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби раҳбари ўқитувчиларни таътил вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё директор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг