Қашқадарёда тарихий қишлоқ харобалари топилди

Бу қизиқ

image

Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган Хўжа Равшан обидаси ҳудудидан археологик топилма ва тупроқ қатламлари аниқланди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Самарқанд археология институти ходимлари томонидан қазиш ишлари мобайнида қишлоқ харобалари орасидан Амир Темур даврига мансуб 4 та хона кашф қилинган.

Ушбу ёдгорлик ўрнида XIII-XIV асрларда Қаршидан Бухорога олиб борувчи гавжум аҳолига тўла карвон йўли жойлашган. Қишлоқнинг бугунги кунда сақланиб қолган қолдиқларининг майдони 30 гектарни ташкил этади.

Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ўша даврда истиқомат қилган овул аҳолиси Чиғатой даврининг сўнгги ва Амир Темур замонида маданий жиҳатдан анча тараққий этган. Топилмалар орасида кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари ва бошқа ноёб буюмлар бор. Тадқиқотчилар Амир Темур замонида нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам ривожланиш даражаси юқори бўлгани ҳақида дастлабки хулосаларга келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг