Қашқадарёда сохта ЖТСБ бошлиғи пора билан қўлга олинди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Касби тумани Денов қишлоғида яшовчи М. Ю. муқаддам фирибгарлик ва пора бериш жиноятларини содир этгани учун 2 йил 6 ой муддат давомида ахлоқ тузатиш жазосини ўтаган эди. Аммо у бундан хулоса чиқармади ва такроран фирибгарлик жиноятига қўл урди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.   

У дастлаб ўзига ҳамтовоқ қидирди ва ўзининг жиноий ишларига вилоятнинг Чироқчи тумани Торжилға қишлоғида яшовчи таниши Х. А. ни жалб этди. 

Улар 2020 йилнинг 29 октябрь куни Чироқчи тумани Уйшун қишлоғида яшовчи Т.У.ни лақиллатишади. Х.А. унга “Сизни вилоят ИИБ ЖТСБ (Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси) бошлиғи билан таништириб қўяман, у ишингизни ҳал қилиб беради” дейди. М.Ю. эса ўзини гўёки вилоят ИИБ ЖТСБ бошлиғи деб таништиради ва унинг Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан жабрланувчи эканлигини билгани ҳолда ишончига киради. Унга тан жароҳати етказган айбдор шахсларга нисбатан қаттиқроқ жазо чораси қўлланилишини амалга оширишга ваъда қилади. Бунинг учун ундан 700 000 сўм миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритади.  

Мазкур ҳолат юзасидан 25 ноябр куни тезкор тадбир ўтказилади. Унда М.Ю. қўлга киритган 700 000 сўм пулларни Т.У. га қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас эди. М.Ю. ва Х.А. Чироқчи тумани Торжилға ва Шурқудуқ қишлоқларида яшовчи С.Б.ни жияни С.А. ва С.Т.ларни ички ишлар органларига ишга кириш учун ҳужжат тайёрлаб юрганидан хабар топади.

М.Ю. ишга кирмоқчи бўлиб юрган номзодлар С.А. ва С.Т.га ўзини вилоят ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармасида ишловчи масъул шахс сифатида таништиради. Уларни Ички ишлар органлари хизматига киритиб қўйишни, лекин бунинг учун Кадрлар бошқармаси бошлиғига пул бериши кераклигини айтади. Шундагина уларнинг иши осон битиб, 2-3 ой ичида хизмат кийимини кийиб, ишга киришишлари мумкинлигини маълум қилади.

Шундан сўнг номзодлардан 2020 йил ноябрь ойи давомида улардан ҳарбий гувоҳномалари ва жами 2300 АҚШ доллари ва 3 800 000 сўм нақд пулларни Қарши шаҳрининг турли жойларида фирибгарлик йўли билан қўлга киритади ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборади.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Касби

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг