Қашқадарёда психотроп дориларни сотаётган “аптекачи” ушланди
3-саҳифа
−
09 Февраль
4937Қашқадарё вилоятида дорихона сотувчиси харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Н.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз 100 дона “Зардекс” номли дори воситасини сотган вақтида ушланди. Ушбу дорихонадан яна 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Яшнобод тумани Қорасув кўчасидаги хонадонда яшовчи фуқаронинг уйида бошқа бир фуқаро (муқаддам судланган) томонидан “Регапин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси сақланаётгани маълум бўлган. Воқеа жойидан жами 392 дона ушбу турдаги дори ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Учтепада ўтказилган тезкор тадбирда ҳам “Q.Ph.” МЧЖга қарашли дорихонанинг норасмий сотувчиси фуқарога жами 50 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор тавсиясисиз сотган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланганди.
LiveБарчаси