Қашқадарёда маст йигит аввал отасини, кейин бувисини пичоқлади
Жамият
−
06 Июль 2020 16682 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мудҳиш қотиллик юз берди. Маст йигит аввал отасини, кейин бувисини пичоқлади. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.
Хабарларга кўра, қотиллик юз берган кун 22 яшар Қ.А. кундузи ўртоғининг акасини уйланиш тўйига боради. У ерда бўкиб ичади. Тунги соат 00:30ларда уйига зўрға қайтган Қ.А. эшик олдида отасига дуч келади. Ўғлининг бу ҳолатига чидай олмаган ота унга дакки беради. Аммо бу маст ўғилга заррача ҳам таъсир кўрсатмайди.
“Ўртада келишмовчилик бошланиб, ўғил ошхонада турган пичоқни олиб, отасининг қорнига санчди. Шу пайт жанжалдан уйғониб кетган Қ.А.нинг бувиси ота-боланинг ўртасига тушди. Мастликдан ўзини идора қилолмай қолган йигит эса пичоқни момоси кўкраги ва оёғига санчиб йиқитади”, дейилади хабарда.
Жанжалдан хабар топган қўшнилар ота-болани ажратиб, Қ.А.ни қўлидан пичоқни тортиб олишади.
Маълумотларга кўра, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли отанинг ҳаёти сақлаб қолинган. Буви эса набирасининг мудҳиш қилмиши боис ҳаёт билан видолашган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь