Қашқадарёда хорижий компания қимматбаҳо дарахтларни йўқ қилди
Жамият
−
12 Январь 2023
6811Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 2 миллиард 824 миллион 495 минг сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Бошқармага кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани Назартепа МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.
Ўрганишлар давомида, “Индорама Агро” МЧЖ хорижий компанияси томонидан жами 560 туп ҳар хил навли ва турли диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирилгани оқибатида дарахтларга зарар етказилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023