Қашқадарёда хорижий компания қимматбаҳо дарахтларни йўқ қилди

Local

image

Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 2 миллиард 824 миллион 495 минг сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.

Бошқармага кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани Назартепа МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.

Ўрганишлар давомида, “Индорама Агро” МЧЖ хорижий компанияси томонидан жами 560 туп ҳар хил навли ва турли диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирилгани оқибатида дарахтларга зарар етказилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.


Author

avatar

.

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends