Қашқадарёда қор ёғди
Жамият
−
03 Апрель 2020 26219 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида жорий йилнинг 1 апрель куни қор ёғди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қор ёғиши туманнинг тоғли Ойбек ва Дуоб қишлоқларида кузатилган.
“1 апрель куни туманимизнинг бир томонида қор ёққан бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво ва яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим”, дейди Деҳқонобод туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев.
Маълумот ўрнида, 1 апрель куни Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб турди. Баъзи жойларда ёмғир ёғди. Шамол Ҳарорат кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь