Қашқадарёда эркак ҳамқишлоғини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

 Қашқадарё вилоятининг Косон туманида биргаликда овқатланаётган икки фуқаро ўртасида юзага келган жанжал қотиллик билан якунланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 21:45 ларда Косон тумани “Қуйи Оброн” МФЙда яшовчи муқаддам судланган Ю.А. ҳамқишлоғи Т.Э. билан қишлоқдаги чойхонага келиб, овқатланиш жараёнида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бир-бирини ҳақоратлаб, жанжаллашиб қолади.

Шундан сўнг сархуш йигитлар куч синашиш мақсадида ташқарига чиқади. Шу пайт Ю.А. ташқаридаги шашлик қўра ёнидаги стол устида турган пичоқни олиб Т.Э.нинг пастки жағига тиқиб олади. Оқибатда Т. Э. олган оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан Ю.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг