Қашқадарёда эр хотинини ўласи қилиб калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида эр ўз аёлини аяовсиз калтаклади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрининг “Чўлқувар” маҳалласида вақтинча яшовчи эр-хотин – Г.В. ва Х.К. қонуний никоҳ асосида яшаб келган бўлса-да, оилада мунтазам равишда ўзаро келишмовчиликлар юзага келиб турган. Шу сабабли маҳалла “еттилиги” томонидан оиладаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида профилактик чоралар кўрилган. Хусусан, аёлга нисбатан ҳимоя ордери расмийлаштирилиб, улар яшаётган хонадонга пультли қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилган.

Шунга қарамай, жорий йилнинг 26 июнь куни соат тахминан 23:00 да эр-хотин ўртасида яна жанжал келиб чиққан. Оқибатда эркак турмуш ўртоғини уриб, унга тан жароҳати етказган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида эр ўз хотинини аяовсиз калтаклаган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг