Қашқадарёда бешта хорижий давлатнинг 100 дан ортиқ фуқароси коронавирусга чалинган

Жамият

−

image

Бугун, 14 июль куни Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 397 нафарга етди. Вилоятда беш давлатнинг 103 нафар фуқароси ҳам коронавирусдан даволаняпти.

Вилоятда коронавирусга чалинганлар олти давлат фуқаролари. Жумладан:

•    Ўзбекистон – 294 нафар;

•    Қозоғистон – 94 нафар;

•    Туркия – 6 нафар;

•    Ҳиндистон – 1 нафар;

•    Украина – 1 нафар;

•    Таиланд – 1 нафар фуқароси бор.

Вилоятда жами беморларнинг 173 нафари соғайган ва 2 нафари вафот этган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 872 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 8030 нафари соғайган ва 64 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг