Қашқадарёда 25 ёшли йигитни сел оқизиб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 19 май куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида кучли сел келиши оқибатида 25 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум бўлишича, соат 20:20 да Деҳқонобод тумани Ички ишлар бўлимига “Янги ҳаёт” МФЙ Қурилиш қишлоғидаги дарёдан сел келиши оқибатида нотаниш эркак жинсига мансуб мурда оқиб келгани ҳақида хабар тушган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, марҳум Ш.О. соат 15:00 ларда қўйларини боқиш учун кетган, бироқ 18:00 га қадар қайтиб келмаган. Ўша вақтда қишлоқда қаттиқ ёмғир ёғиб, сел келган. Бир қанча вақтдан сўнг Ш.О. нинг мурдаси дарёдаги сел билан бирга оқиб келган. Шундан сўнг у яшаш хонадонига олиб борилган.  
 
Билдирилишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қўшни Тожикистонда кузатилган кучли ёмғирлар ва сел оқимлари оқибатида тўрт киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё сел ёмғир Деҳқонобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг