Қашқадарё – “яшил” ҳудуд. Қайси соҳалардан карантин чекловлари олиб ташланди?

Жамият

image
Стикерлар бекор қилинади. Автомобилдан фойдаланиш эркин бўлади north_east

Стикерлар бекор қилинади. Автомобилдан фойдаланиш эркин бўлади

Бугун, 6 май куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Ҳоким вилоят маркази Қарши шаҳрида қатор карантин чекловлари юмшатилган ва баъзилари бекор қилинганини эълон қилди.

Хусусан, эртага, 7 майдан Қарши шаҳрида карантин талабларига риоя қилган ҳолда қуйидагиларга рухсат берилади:

•    Йўналишсиз таксилар 3 кишидан ошмаган ҳолда йўловчи ташишга (аммо Damas ва автобусларга рухсат берилмаган);

•    Сартарошхоналар ишини тиклашга;

•    Маҳсулотини ташқарига ёймаган ҳолда савдо дўконларига;

•    Фуқароларга мотоцикл, скутер ва велосипедларда ҳаракатланишига;

•    Меҳмонхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйишга;

•    Шахсий автомобилларда Қарши шаҳрида 24 соат давомида (мақсадли) ҳаракатланишга рухсат берилди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига карантин чораларини енгиллаштириш масаласида бир нечта таклиф билан чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг