Қашқадарё ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
17 Октябрь 2022
9408Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустам Йўлдошев ва ҳокимнинг қурилиш бўйича ўринбосари Акбар Эшонқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Вилоят ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов ишдан бўшатилган ўринбосарлар ўрнига янгилари тайинланганини маълум қилди.
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Анвар Эшпўлатович Қобилов тайинланди.
Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимига Муродулла Ғаниевич Азизов тайинланди.