Қашқадарё ҳокимининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди
Жамият
−
17 Октябрь 2022
11245Қашқадарё вилоятини ҳокимининг икки ўринбосари бугун, 17 октябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот котиби маълум қилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.
Рустам Йўлдошев 2020 йилдан бери Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан ишлаб келаётганди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан Акбар Эшонқулов ҳам вазифасидан озод этилди.
У 2020 йилда Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан фаолият юритиб келаётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь