Қашқадарё ҳокимининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятини ҳокимининг икки ўринбосари бугун, 17 октябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот котиби маълум қилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Йўлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Рустам Йўлдошев 2020 йилдан бери Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан ишлаб келаётганди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бошқа ишга ўтиши муносабати билан Акбар Эшонқулов ҳам вазифасидан озод этилди.

У 2020 йилда Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан фаолият юритиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made