Қаршида корхона ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
21 Июль 2024 11274 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган хусусий корхонада ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 20 июль куни соат 18:00 атрофида Қарши шаҳар ФВБга хусусий корхоналардан бирининг ишлаб чиқариш биносида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга асосан, соат 18:10 да қутқарув хизматидан барча зарур куч-воситалар воқеа жойига етиб борган ва соат тахминан 20:10 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида МЧЖ биносининг тахминан 1600 метр квадрат майдони ёниб зарар кўрган. Ўз вақтида кўрилган чоралар натижасида бинонинг 1500 метр квадрат майдони қисми ёнғиндан асраб қолинган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бозор ёниб кетгани хабар қилинганди. Ўшанда ёнғин оқибатида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь