Қарийб ярим млрд сўмлик iPhone’ларни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Бугун, 23 февраль куни Toshkent-AERO ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 179 дона уяли телефоннинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда божхона комплекси ўзининг Telegram-каналида хабар берди. 
 
Маълум қилинишича, Чилонзор туманида божхона расмийлаштирувидан ўтмаган ва ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 102 дона iPhone қурилмаси шартли харидорга сотилаётган вақтда тўхтатиб қолинган. Ушбу телефонларнинг умумий қиймати 255 миллион сўмни ташкил этади.

Шунингдек, Шайхонтоҳур тумани яқинидаги савдо мажмуаси атрофида яна 77 дона телефон ноқонуний тарзда сотилаётган пайтда аниқланган. Уларнинг қиймати 207 миллион 900 минг сўмга тенг.

Айни вақтда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён божхона ходимлари томонидан 35 та ҳолатда жами 377 дона уяли алоқа воситаси ноқонуний айланмасининг олди олинган. Уларнинг умумий қиймати 1 миллиард 727 миллион сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент xалқаро аэропортида 9 дона iPhone 17 русумли телефонини ноқонуний йўл билан олиб киришга уринган шахс ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

божхона Шайхонтоҳур Чилонзор тумани iPhone

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг