Қария Байден яна “қовун туширди”

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Миллий губернаторлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида нутқ сўзлаётганда чалкашиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум бўлишича, Байден нутқи давомида Хитойни Россия билан адаштириб, Оқ уйнинг собиқ раҳбари Барак Обама ундан Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан яқинроқ бўлишни сўраганини тасвирлаб берган.

"Мен Цзиньпин билан кўп вақт ўтказдим. Ўртамизда кўп келишмовчиликлар бўлди. Мен вице-президент бўлганимда Обама Си Цзиньпин билан учрашишимни хоҳлаган. У келажакда ҳам Россияни бошқариши аниқ”, деган у.

Шундан сўнг, Байден дарҳол хатосини тузатган ва Си билан Қўшма Штатлар, Хитой бўйлаб 27 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтганини қўшимча қилган.

Жо Байден АҚШ тарихидаги энг кекса президент бўлиб, унинг омма олдида тез-тез тойиниб кетиши ва нотўғри қадам ташлаши асосий сиёсий рақиби республикачи Дональд Трампнинг қаттиқ танқидига сабаб бўлган. Ҳатто демократлар орасида ҳам бир қатор таниқли сиёсатчилар Байденни ёши катталигини баҳона қилиб, уни сайлов кампаниясида иштирок этишдан бош тортишга қайта-қайта чақирган.

Жо Байден 2029 йилда иккинчи президентлик муддати якунида қайта сайланса, у 86 ёшга тўлади.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг