Қаришга қарши янги технология ишлаб чиқилди
Бу қизиқ
−
19 Сентябрь 2023
7149Жанубий Кореянинг Ульсан миллий фан ва технология институти олимлари қаришга қарши курашувчи янги технологияни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Journal of The American Chemical Society журнали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур технология ёшга боғлиқ касалликларни даволаш ва қариган ҳужайраларни соғлом ҳужайраларга зарар етказмасдан олиб ташлашга асосланади.
"Маълумки, қариган ҳужайралар одамларда ёшга боғлиқ касалликлар юзага келишига туртки беради. Олимлар янги тадқиқотда қариган ҳужайралар мембраналарида ҳаддан ташқари экспрессияга учраган рецепторларни танлаб, нишонга оладиган органик молекулаларни яратишди", дейилади хабарда.
Шунингдек, ушбу молекулалар дисульфид алоқаларини таъминлаш ва олигомерларни яратиш учун қариган ҳужайралардаги юқори даражадаги реактив кислород турларидан фойдаланади.
Қолаверса, олигомерлар митохондрияль мембраналар билан боғланиб, уларни бартараф этадиган а-спирал шаклида иккиламчи тузилишга эга бўлган синтетик оқсилларда йиғилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда қозонлик олимлар ва шифокорлар инсон умрини 150 йилгача узайтира оладиган махсус капсула ўйлаб топгани ҳақида хабар берган эдик.
Имомова Машҳура