Қандли диабетга чалинганлар сони 4 баравар ошди – ЖССТ

Олам

image

Сўнгги 30 йил ичида дунё бўйлаб қандли диабет билан касалланганлар сони тўрт баробарга ошган ва 828 миллион кишига етган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) эълон қилган ҳисоботда келтирилган.  

Қайд этилишича, 30 ёшдан ошган катталарнинг деярли 60 фоизи керакли даволанишни олмайди. Қандли диабет билан оғриганларнинг энг юқори сони Ҳиндистонда қайд этилган – 212 миллион киши. Шунингдек, Хитойда 148 миллион, АҚШда 42 миллион, Покистонда 36 миллион, Индонезияда 25 миллион, Бразилияда 22 миллион нафар касалланганлар бор.

ЖССТнинг жорий йилги Жаҳон диабет куни мавзуси “Ҳаёт босқичлари давомида диабет” бўлиб, унда диабет билан яшаётган ҳар бир инсон соғлиқни сақлашнинг узвий кўринишига, қўллаб-қувватловчи муҳитга ва соғлиқ, қадр-қиммат ҳамда ўзини бошқаришни рағбатлантирувчи сиёсатларга эга бўлиши кераклигини таъкидланган. Ушбу кампания диабетнинг олдини олиш, уни бошқариш ва умумий фаровонликни таъминлашда бутун ҳаёт давомийлиги ёндашувининг аҳамиятини урғулаган.

Қайд этиш жоиз, ЖССТга аъзо давлатлар 2022 йилда 2030 йилгача эришилиши зарур бўлган 5 та глобал мақсадни тасдиқлаган:

Диабет билан яшаётган одамларнинг 80 фоизига ташхис қўйиш;

Ташхис қўйилган диабетли одамларнинг 80 фоизида қондаги қанд миқдорини яхши назорат қилиниши;

Ташхис қўйилган диабетли одамларнинг 80 фоизида қон босимининг назорат остида бўлиши;

40 ёшдан ошган диабетли беморларнинг 60 фоизи статинлар қабул қилиши;

1 тур диабетли беморларнинг 100 фоизи арзон инсулин ва ўз-ўзини назорат қилиш воситаларига эга бўлиши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, дунё бўйича одамларнинг 40 фоизидан ортиғи ўзида диабет борлигини билмаслиги ҳақида хабар берилган эди. 15 ва ундан катта ёшдаги диабетга чалинганларнинг 44 фоизига ташхис қўйилмаган ва улар шунинг учун ҳатто ўзларида касаллик борлигини билмайди.

Моҳичеҳра Қадамова

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЖССТ Қандли диабет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг