Қандай ҳолларда коронавирусга чалинган бемор стационарда даволаниши керак?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларни уйда даволашга рухсат берилганидан бери, оғир аҳволдаги бемор уйда қолиб, касаллик енгил шаклда ўтаётган бемор шифохонада қолиб кетиши ҳоллари кузатила бошлади.

Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда қайси ҳолларда COVID-19 га чалинган бемор албатта стационар шароитида даволаниши лозимлиги ҳақида маъумомт берди. Унга кўра:

•    ҳансираш (ҳаво етмаётганлигини сезиш) – нафас олиш частотаси беморнинг тинч ҳолатида дақиқасига 22 ва ундан юқори бўлиши;

•    тана ҳарорати стабил равишда 39 даража ва ундан юқори бўлиб, иситмани туширувчи дори воситалари ёрдамида тушмаслиги;

•    қоннинг кислород билан таъминланиш фоизи 90 фоиздан паст бўлиши (бу кўрсаткич пульсоксиметр ёрдамида аниқланади);

•    қон босимининг тушиб кетиши ёки кескин кўтарилиб кетиши (90 дан паст ёки 220 дан юқори); 

•    юрак уришининг тезлашиши – пульс дақиқасига 130 ва ундан юқори бўлиши;

•    беморда онг кўрсаткичларининг пасайиши;

•    қўшимча хавф омиллари: ёши 60 ва ундан юқори, ёндош касалликлар – диабет, гипертония, юрак хасталиклари, ўпка ва буйракнинг сурункали касалликлари, онкологик касалликлар ва иммунитетнинг пасайиши;

•    оғир симптомларнинг мавжудлиги, яъни  чидаб бўлмайдиган оғриқлар, жумладан бош оғриқлари, тўхтамасдан қайт қилиш ва интенсив диарея кузатилганда бемор зудлик билан шифокорга мурожаат килиб стационарга юборилиши лозим!

Маълумот учун, 25 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 755 нафарни ташкил қиляпти. Айни пайтда мамлакатда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган. 9 174 нафар бемор шифохоналарда даволаняпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг