Қандай ҳолларда фуқароликдан чиқарилади? Янги қонунда нима дейилган?
Жамият
−
28 Февраль 2020
6336Аввалроқ, Олий Мажлис Сенати “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунни маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур қонун билан Ўзбекистон фуқаролигини бериш қуйидаги уч тартибда амалга оширилиши белгиланади:
• Умумий тартиб
• Соддалаштирилган тартиб
• Алоҳида тартиб
Сенатор Маҳмуджон Тоиров қонун лойиҳаси муҳокамасида фуқароликдан чиқариш масаласига тўхталиб ўтди. У қонуннинг 42-моддасидаги айрим бандларга тўхталиб ўтди.
42-моддага кўра, қуйидаги ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид материалларни кўриб чиқишни тугатиш асосларидир:
а) шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқароларнинг ёхуд давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг манфаатлари билан боғлиқ бўлган мулкий мажбуриятлари мавжудлиги;
б) шахснинг қидирувда эканлиги;
в) агар шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган, ҳукм қилинган ва жазони ўтаётган бўлса;
г) шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши лозим бўлган суд ҳукмининг мавжудлиги;
д) била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этганлик;
е) Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги манфаатларига зидлик;
ж) шахснинг вафот этганлиги.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь