Қамоққа олингани айтилган Нуртлеу парламентда кўриниш берди
Олам
−
08 Сентябрь 4076 2 дақиқа
Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу одатдагидек ишини давом эттираётганини ва тегишли идоралар унинг ҳибсга олингани ҳақидаги сохта хабарларга баҳо бериши кераклигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 8 сентябрь куни парламенга келганида журналистларнинг саоволига жавобан маълум қилди.
“Бошқа давлатдаги ҳамкасбларим билан телефонда гаплашганимдан хабарингиз бор, инвесторлар билан ишчи учрашувлар бўлди. Ҳаммаси одатдагидек. Биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз, Қозоғистон дунёвий давлат. Тегишли органлар бор, улар бундай ишлар билан шуғулланади”, деди Нуртлеу.
У оммавий ахборот воситаларидаги нашрларга изоҳ бериш сўровига жавобан: “Бу ёлғон ва бемаънилик. Менда бу ерда изоҳ берадиган ҳеч нарса йўқ”, деган.
4 сентябрь куни “Орда” ахборот портали Қозоғистонда Нуртлеу, шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир қатор ходимлари ва тадбиркор Гаджи Гаджиев ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Бу маълумотни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расман рад этиб, уни нашр томонидан журналист этикасининг бузилиши деб баҳолади.
Миллий хавфсизлик қўмитаси ўша куниёқ ўз ходимларининг ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотни рад этди, расмийлар ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик ҳақида ҳам огоҳлантирди. Олмаота прокуратураси 6 сентябрь куни ОАВ бош муҳарририга жиноят иши қўзғатилиши билан таҳдид қилиб, ёлғон маълумот тарқатишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантириш берилишини маълум қилди.
Live
Барчаси