“Қамчиқ” довонида минглаб одамлар қолиб кетди

Жамият

image

Бугун, 7 март куни қалин қор ёққанлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Довонда қолиб кетган қарийб минг киши меҳмонхонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
 
Қайд этилишича, меҳмонхонага жойлаштирилган аҳоли Ангрен шаҳрида қолмоқда. 790 нафар эркак, 130 нафар аёл ва 38 нафар болаларга 19 та ошхона, 4 та меҳмонхона хизмат кўрсатмоқда.

Маълум қилинишича, ФВВ, ЙПХ ва “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда. ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига кўра, “Қамчиқ” давонида транспорт воситалар ҳаракати тўҳтатилганлиги сабабли “Ангрен-Қўқон” йўналишида бепул поезд  ташкил этилган. Поезд 21:00 да Ангрен темирйўл шох бекатидан ҳаракатланган.

Шунингдек, Ўзгидромет томонидан соат 18:00 дан А-373 Тошкент – Ўш автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида (228-253 км. оралиғида) қор кўчиш хавфи эълон қилинган.

Қолаверса, “Қамчиқ” довонида ноқулай шароитда қолган йўловчилар учун ФВВ томонидан исиниш масканлари ҳам ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ “Қамчиқ” довони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг