“Қамчиқ” довони ёпилди (видео)

Жамият

image

Бугун, 7 март куни қалин қор ёққанлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.

“Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади”, дейилади хабарда.

Хабарга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш сўралганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг