“Қамчиқ” довони қайта очилди, аммо...
Жамият
−
13 Февраль 13659 1 дақиқа
Бугун, 13 февраль куни 11:00 дан бошлаб “Қамчиқ” довонидаги ҳаракат қайта тикланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ФВВ ва бошқа тегишли идоралар ҳамкорлигида “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфини бартараф этиш учун зарур профилактик тадбирлар олиб борилгандан сўнг довон йўли транспорт ҳаракати учун қайта очилади.
Бироқ, прогнозга кўра, бугун соат 19:00 атрофида “Қамчиқ” довони орқали транспорт ҳаракати тўхтатилиши мумкин, чунки кечга яқин қор кўчкиси хавфи яна вужудга келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 февраль куни (соат 17:00-21:00 оралиғида) Наманган вилоятининг Поп тумани “Қамчиқ” довонида қор кўчкилари содир бўлганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель