“Қамчиқ”даги хандаққа Spark ағдарилиб кетди

Local

−

image

Кеча, 16 июль куни “Қамчиқ” довонидаги йўлнинг хандақ қисмига Spark автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 14:25 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган. Шундан сўнг, ҳайдовчи воқеа ҳақида “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар берган.

 

Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб боргач, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.

Маълум бўлишича автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида HOVO русумли юк автомашинаси хандаққа тушиб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends