“Қамчиқ”да юк машинаси хандаққа тушиб кетди
3-саҳифа
−
26 Май
3142Жорий йилнинг 24 май куни “Қамчиқ” довонида HOWO русумли юк автомашинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 10:15 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган HOWO русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Шундан сўнг у амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар берган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Cobalt машинаси хандаққа тушиб кетганди.
LiveБарчаси