“Қамчиқ”да Cobalt хандаққа тушиб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 21 май куни “Қамчиқ” довонида Cobalt машинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 08:05 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида махсус гуруҳга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан қутқарув гуруҳи айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобиль хандақдан олиб чиқилган.

Билдирилишича, автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида Cobalt автомашинаси каналга тушиб кетганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Cobalt Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг