“Қамчиқ”да юк машинаси хандаққа тушиб кетди

Crime

image

Жорий йилнинг 24 май куни “Қамчиқ” довонида HOWO русумли юк автомашинаси хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 10:15 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган HOWO русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Шундан сўнг у амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар берган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Cobalt машинаси хандаққа тушиб кетганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends