“Қамчиқ”да 2 киши тоғдан йиқилиб ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
09 Январь 2025 7630 1 дақиқа
Кеча, 8 январь куни “Қамчиқ” довонида 2 киши тоғ тепалигидан йиқилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 15:30 ларда Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшаган, 1993 йилда туғилган икки эркак “Тошкент-Наманган” автомобиль йўлининг 141-километрида (Жанубий айланма йўли) жойлашган тоғ тепалигига синфдошлари билан дам олиш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тоғ тепалигидан йиқилиб, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти Поп туман ИИБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий экспертизалар тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025