Қаҳрамон Қуронбоев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
18:30 4151 1 дақиқа
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг собиқ раиси Қаҳрамон Қуронбоев Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий соҳа бўйича бўлим бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Маълумот учун, Қаҳрамон Қуронбоев 1992 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)ни, 2004 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
У 1997-2008 йилларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори бўлган. 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2013-2015 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари ҳам бўлган.
У 2024 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимида ишлаб кетаётган эди. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни эса Қуронбоевнинг Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раислигидан озод этилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига эса уюшма раислигига Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев тайинланганди.
Live
Барчаси