Расман! Ғофуржон Мирзаев Маҳаллалар уюшмаси раиси бўлди

Жамият

image

Бугун, 7 сентябрь куни Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланди.

Қайд этилишича, янги лавозимга ўтиши муносабати билан Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган.

Шунингдек, аввалроқ Мирзаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган.

Маълумот учун, Ғофуржон Мирзаев 1964 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1990 йил Тошкент политехника институти (кундузги), 2000 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети (сиртқи), 2003 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан 2022 йил ноябргача Сирдарё вилояти ҳокими вазифасида фаолият юритган. Ўша йилдан буён Президент маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг