ТИВ Буюк Британиядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Жамият
−
30 Март 2020
8336Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча аэропортлар фаолияти ватинча тўхтатилиши маълум қилинган эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британияда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.
Таъкидланишича, аэропортлар вақтинча ёпилиши муносабати билан Буюк Британиядан Ўзбекистонга чартер рейсини амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.
Мурожаатда айтилишича, Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчихонаси мамлакатга қайтишни истаган фуқаролар рўйхатини шакллантириш бўйича ишларни давом эттирилаётгани айтилган. Шунингдек, парвозларни ташкил қилиш имконияти туғилса, қўшимча равишда хабар берилиши маълум қилинган.
"Буюк Британияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари коронавирус билан касалланишнинг олдини олиш учун ўта зарурат бўлмаганда вақтинчалик яшаш жойларидан чиқмаслик, хавфсизлик чораларига ва Буюк Британия ҳукумати томонидан ўрнатилган қоидаларга, жумладан, ижтимоий масофа сақлаш бўйича талабларга риоя қилишлари лозим", дейилади ТИВ мурожаатиномасида.
Таъкидланишича, Буюк Британиянинг визаси муддати тугаётган фуқаролар иммиграция хизматига 0800 678 1767 рақами орқали мурожаат қилиш ёки CIH@homeoffice.gov.uk электрон почта манзилига хабар юбориш орқали виза муддатини 2020 йил 31 майгача узайтириши мумкин.
"Элчихона ватандошларни, айниқса, талабаларни бир-бирларига ўзаро ёрдам ва маънавий кўмак кўрсатишга, муҳим ва фойдали маълумотларни, жумладан, ижтимоий-маиший муаммоларни ҳал қилиш бўйича маслаҳатларни баҳам кўриш ҳамда ёлғон маълумотларнинг тарқалишига йўл қўймасликка чақиради", дейилади хабарда.
Шунингдек, мурожаатда Лондон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси айни пайтда Буюк Британияда бўлган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва бунда ўзбек диаспораси вакилларини ҳам жалб қилиш билан шуғулланаётгани айтилган. Агар Буюк Британиядаги фуқаролар шу каби вазиятга тушиб қолса, Оператив штабга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилиниши сўралган:
Султанбек Имамов, консул, +44 (0) 7920443049
Алиёр Тилавов, маслаҳатчи, +44 (0) 7741892812
Равшан Дусчанов, 2-котиб, +44 (0) 7825221946
Шохруз Самадов, атташе, +44 (0) 7780687935
Веб-сайт: https://www.uzembassy.uk
Электрон почта: info@uzembassy.uk, consul@uzembassy.uk
Facebook'даги саҳифа: https://www.facebook.com/uzemb.lon.3
Абдухаким Махмудов, “Uzbekistan Airways” АЖнинг Лондон шаҳридаги вакили:
Тел.: +44 (0) 207 0342090, +44 (0)7783644945
Веб-сайт: https://www.uzairways.com/uz
Электрон почта: london@uzairways.co.uk