Карантинга ёпилган Гулистонни дезинфекция қилиш бошланди
Жамият
−
28 Март 2020
5184Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг маъмурий маркази Гулистон шаҳри коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора-тадбирлар доирасида ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 28 март куни Гулистон шаҳридаги қатор ҳудудларда дезинфекция ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Гулистон шаҳри Бўстон маҳалласидаги аҳоли кўп тўпланадиган масканлар, болалар ўйингоҳлари, кўп қаватли аҳоли яшаш хонадонлари атрофлари, кириш йўлаклари, шунингдек, вилоят марказий шифохонаси ва вилоят болалар шифохонаси ҳудудларида дизинфекция ишларини олиб борилди.
Шунингдек, Гулистон Давлат университети ҳудудларда ҳам дезинфекция ишлари амалга оширилди.
Қайд этилишича, ФВБ ходимлари Санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази ходимлари билан биргаликда автовокзаллар, савдо марказлари, деҳқон бозорлари, кўп қаватли аҳоли яшаш хонодонлари атрофлари, кириш йўлаклари, ҳамда ҳудудга кирган автомашиналарини белгиланган тартибда ҳар куни дезинфекция қилишмоқда.
Жамоат жойларини дезинфекциялашда эса бошқармага қарашли “Isuzu” махсус ёнғин ўчириш автомобилларидан фойдаланилмоқда.