Ўзбек самбочилари жаҳон кубогини муваффақиятли бошлашди
Спорт
−
23 Март 2019
5438Кеча, 22 март куни Москва шаҳридаги муҳташам “Лужники” Олимпия комплексида самбо бўйича жаҳон кубоги старт олди. Мусобақанинг биринчи кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Ўзбек спортчилари ушбу кун доирасида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғаришди. Зафар Аллаберганов (-68 кг, жанговор самбо) ҳамда Сирожиддин Анорқулов (-57 кг, жанговор самбо) барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлишган бўлса, Бекзод Нурматовга (-82 кг, жанговор самбо) ҳал қилувчи беллашувда омад етишмади. Шунингдек, Улуғбек Раҳмонов (-82 кг), Зуҳрахон Маъмуржонова (-52 кг) ҳамда Тимур Худойқулов (-68 кг) ўз вазнларида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.
Шу тариқа ўзбекистонликлар биринчи кунни 6 та медаль билан якунладилар. Бугун мусобақанинг иккинчи кун доирасида яна бир нечта умидли спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь