Ижодий имтиҳонлар ўз ҳудудидан топшириладими ёки ОТМдами?
Жамият
−
03 Июль 2020
4611Ўзбекистонда айни вақтда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш жараёни давом этяпти. Имтиҳонлар яқинлашгани сари турли саволлар пайдо бўлаверади.
Шундай саволлардан бири ижодий имтиҳон топширадиганлар учун ҳам имтиҳонлар ўзлари яшаб турган ҳудудда ўтказиладими ёки ҳужжат топширган олий талим муассасасидами. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев брифинг вақтида шундай саволларга жавоб берди.
“Ижодий имтиҳонларни ўтказиш вақти (соати) ва жойи ОТМ ректори томонидан тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда белгиланади. Олий таълим муассасаси расмий сайтини кузатиб бориш лозим бўлади.
Тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонларни 2020 йилнинг 25 июлигача якунлаш, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 2020 йил 25 июлдан 20 августгача ўтказиш белгиланган”, деди вазирлик вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ОТМларга ҳужжат топшириш жорий йилнинг 20 июлигача давом этади. Ҳужжатлар 8 тумандан бошқа барча ҳудудларда онлайн шаклда рўйхатдан ўтказилади.