Италиялик таниқли мураббий Саудия клубини бошқарадиган бўлди
Спорт
−
17 Январь
1935“Ювентус” ва “Милан” клубларида ишлаган 57 ёшли италиялик мураббий Массимилиано Аллегри Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби бош мураббийига айланади. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Ал-Аҳли” ва Аллегри ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олган ва шартнома тафсилотларига яқин кунларда ойдинлик киритилади.
Қайд этилишича, италиялик мутахассис клубни 2025 йилнинг июнь ойида қабул қилади ва шу вақтгача раҳбарият бош мураббий вазифасини бажарувчини тайинлайди.
Аллегри мураббийлик фаолияти давомида 14 та совринни қўлга киритган. У “Ювентус” ва “Милан” клубларида Италия чемпионлигини, кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. “Ювентус” бошқарувида мутахассис икки марта Европа Чемпионлар лигаси финалига чиққан.