Аллегри “Реал”ни бошқариш учун шарт қўйди

Спорт

image

Аввалроқ, “Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсум якунида “Реал Мадрид” бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Агар италиялик мутахассис Мадрид клубини бошқарса, у жамоа сафига икки нафар футболчини олиб келишни сўраши мумкин. Бу ҳақда “Tuttosport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Аллегри аввало Мадрид жамоаси сафида тўп сурган ярим ҳимоячи Лука Модрични яна “қироллик клуби”га қайтаришни истамоқда. Футболчининг “Милан” билан шартномасини узайтириш масаласи ҳали якуний ҳал этилмаган. Аллегри 40 ёшли хорватияликни майдонда мураббийнинг ғояларини жамоага етказа оладиган тажрибали футболчи сифатида кўради.

Шунингдек, иккинчи футболчи сифатида “Милан” ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ҳам кўриб чиқилмоқда. У Аллегри қўл остида “Ювентус”да муҳим роль ўйнаган ва ҳозирда “Милан”нинг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, айни пайтда Испания чемпионатида 26 турдан сўнг “Реал Мадрид” 60 очко билан турнир жадвалида “Барселона”дан тўрт очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Массимилиано Аллегри “Милан” “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг