Элдор Шомуродов “Ювентус”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин

Спорт

romacha

Бугун, 17 сентябрь куни Италия А сериясининг 8-тури доирасида Туриннинг “Ювентус” клуби ўз майдонида Римнинг “Рома”сини қабул қилади. Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов баҳсни асосий таркибда бошлаши мумкин. Сабаби унинг ҳужумдаги шериги Темми Абраҳам жароҳат олган ва майдонга тушиши сўроқ остида.

“Рома” мавсум бошидаги ғалабали ҳолатга қайтиб олиш учун ҳам, бугун туринликларни мағлуб этиши керак. Акс ҳолда “вискихўр” Жозе жамоаси чемпионлик учун кураш пойгасида ортда қолиб кетиши мумкин.

“Юве” сўнгги 5 ўйиндан буён ғалаба қайд этаётган бўлса-да чемпионатда 7-ўринда бормоқда ва етакчи “Милан”дан 11 очко ортда қолиб кетган. Жорий мавсум аввалида харид қилинган ярим ҳимоячи Мануэль Локателли ўтган турда – Турин дербисида урган голи орқали жамоага мослаша олганини кўрсатди. Кетма-кет ғалабали ўйинлар совуққон Аллегри ва унинг жамоасига нисбатан босимни бироз камайтирди.

“Зебралар” “Альянс стэдиум”да ўтказилган сўнгги 10 та баҳснинг 9 тасида “бўрилар”ни мағлуб этган. Бу сафар Моуриньо фактори ва турнир жадвалидаги жойлашув (“бўрилар” 4-ўринда) ўйинда яққол фаворит йўқлигидан далолат беради.

Таҳминий таркиблар:

“Ювентус”: Шенсни, Данилу, Бонуччи, Де Лихт, Сандро, Куадрадо, Бентанкур, Локателли, Бернардески, Кьеза, Кин.

“Рома”: Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Ибанес, Винья, Кристанте, Верету, Заньоло, Пеллегрини, Мхитарян, Шомуродов.

Маълумот учун, “Ювентус” ва “Рома” баҳси Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Жозе Моуриньо Рома Элдор Шомуродов Массимилиано Аллегри

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг