Италияда коронавирус қурбонлари қариндошлари товон пули талаб қилмоқда 

Олам

image

Италияда коронавирусдан вафот этган одамларнинг 500 нафарга яқин қариндошлари расмийлардан 100 миллион евро товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берилган. 

Таъкидланишича, COVID-19 қурбонларининг қариндошлари Рим судида мамлакат Бош вазири Жузеппе Конте, Соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца ва Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтанага қарши фуқаролик даъвоси қўзғашни режалаштирган. 

Даъвогарлар пандемия пайтида минтақавий ва марказий ҳокимиятларнинг ҳаракатларига қарши чиқишни режалаштирмоқда. 

Расмийлар эпидемияга тайёр эмасликда ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишни кечиктирганликда айбланмоқда. 

Шу муносабат билан даъвогарлар уларнинг ҳар бирига тахминан 259 минг евродан тўлашларини талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Италияда коронавирусга чалинганлар 1,99 млндан ошган. 70 минг 395 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия коронавирус

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made