Хитой АҚШ ва Россияга жиддий таклиф билан чиқди
Жамият
−
02 Июль 2019
8717АҚШ ва Россия ядровий қуролсизланиш жараёнига бош бўлиши керак. Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан шундай баёнот билан чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“Улар (Россия ва АҚШ) ишончли ва шаффоф тарзда ядровий арсеналини қисқартириши керак ва бу доимий жараён бўлиши зарур. Бу охир-оқибат тўла ва кенг кўламли ядровий қуролсизланишга шароит яратади”, деган дипломат.
Жорий йилнинг май ойида Хитой Америка Президенти Дональд Трамп таклиф қилган Россия ва АҚШ ўртасидаги янги ядровий келишув бўйича музокараларга қўшилмаслигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ) шартларига амал қилишни тўхтатишини маълум қилгандан кейин Россия ҳам шартномадан чиқишини билдирганди. Шу билан дунёда қуролланишни назорат қилувчи яна бир механизм ўз кучини йўқотди.