Италияда ChatGPT блокланди

Олам

image

Италияда ChatGPT сунъий интеллекти махфийлик сиёсатини бузгани учун блокланди. Бу ҳақда "Politico" хабар берди. 

Қайд этилишича, Италия ҳукумати машҳур сунъий интеллект ортида турган АҚШ компанияси OpenAI'ни италиялик фойдаланувчиларнинг маълумотларини қайта ишлашни дарҳол тўхтатиш ва бу бўйича текширув ўтказишга чақирган. Ушбу буйруқ компания Европа Иттифоқининг махфийлик сиёсатига оид муҳим қонуни – маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламентга риоя қилмагунча амалда бўлиши маълум қилинган. 

Сунъий интеллект тажрибаларини вақтинчалик тўхтатиб туриш, киберхавфсизлик ва дезинформация учун бир қатор хавф-хатарларни текширишга чақириқлар Шимолий Америка ва Европада борган сари кучайиб бормоқда. Илон Маск ва ўнлаб сунъий интеллект мутахассислари бу ҳафта ChatGPT янгиланишларини тўхтатиб туришга чақирдилар. 

Таъкидланишича, компанияда ChatGPT алгоритмларини ривожлантириш учун шахсий маълумотларни оммавий йиғиш ва сақлашни оқловчи ҳеч қандай қонуний асос йўқ. 

Италия ҳукуматига кўра, ChatGPT ўтган ҳафта маълумотлар бузилишига дуч келган ҳамда фойдаланувчиларнинг суҳбатлари ва тўлов маълумотларини ошкор қилган. Қўшимча қилинишича, OpenAI фойдаланувчиларнинг ёшини текширмайди ва уларнинг ривожланиш босқичи ҳамда ўз-ўзини англаш даражасига мутлақо мос бўлмаган жавоблар қайтаради. 

Компаниянинг Европа Иттифоқида ваколатхонаси йўқ. Бироқ унинг Европа иқтисодий ҳудудидаги вакили 20 кун ичида ChatGPT'ни Иттифоқ махфийлик қоидаларига қандай мослаштиришни режалаштирилаётгани ҳақида хабар бериши акс ҳолда компания глобал даромадининг тўрт фоизи миқдорига жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сунъий интеллект сабаб 300 миллион киши ишсиз қолиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унинг воситасида ўзбек адабиёти қаҳрамонларининг қиёфалари яратилганди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Италия сунъий интеллект ChatGPT

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг